«отабек сатторий» тегли мақолалар


Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод этилди
5 феврал 2024, 17:04

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод этилди

2021 йилнинг майида 6,5 йилга қамалган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий суд ажрими билан қамоқдан озод этилди. Унга белгиланган жазо ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.

Блогер Отабек Сатторий баҳорда озодликка чиқиши мумкин
24 январ 2024, 17:23

Блогер Отабек Сатторий баҳорда озодликка чиқиши мумкин

Қаршидаги манзил колонияда Отабек Сатторий билан учрашган «Эзгулик» жамияти аъзоси Абдураҳмон Ташанов блогер «апрель охири, майнинг бошларида» озодликка чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Блогер озодликка чиққач, «тинчгина ахборот технологиялари соҳасида ишламоқчи» эканини айтган.

Блогер Отабек Сатторий манзил колонияга ўтказилди
11 декабр 2023, 10:36

Блогер Отабек Сатторий манзил колонияга ўтказилди

6,5 йилга қамалган блогер Отабек Сатторий умумий тартибли колониядан манзил колонияга ўтказилди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари «Аҳмадбой», Отабек Сатторий ва Фозилходжа Арифходжаев сақланаётган колонияларга борди
19 май 2022, 21:21

Ҳуқуқ ҳимоячилари «Аҳмадбой», Отабек Сатторий ва Фозилходжа Арифходжаев сақланаётган колонияларга борди

6,5 ва 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган блогерлар Отабек Сатторий ва Фозилходжа Арифходжаев Навоий вилоятидаги колонияларда сақланмоқда. Отабек қурилиш молларига нақш босаётган бўлса, Фозилходжа уста бўлиб ишлаяпти. Бу ерда шунингдек, «Аҳмадбой» номи билан танилган Аҳмаджон Турсунбоев ўз жазосини ўтамоқда. Омбудсман ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан иборат ишчи гуруҳ маҳкумларни сақлаш шароитлари билан танишди.

Олий суд блогер Отабек Сатторий иши бўйича чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
5 апрель 2022, 21:32

Олий суд блогер Отабек Сатторий иши бўйича чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди

Олий суд муқаддам 6,5 йилга қамалган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга оид жиноят ишига кассация тартибида берилган шикоятни кўриб чиқиб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Отабек Сатторий иши: суд ҳукми ўз кучида қолдирилди
15 июл 2021, 12:10 1

Отабек Сатторий иши: суд ҳукми ўз кучида қолдирилди

Апелляция суди аввалроқ 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий учун жазо муддатини ўз кучида қолдирди. Блогерга иккита уйи қайтарилади.

«Отабек Сатторий иши»: Апелляция шикояти Самарқандда кўриб чиқилади
14 июн 2021, 16:20

«Отабек Сатторий иши»: Апелляция шикояти Самарқандда кўриб чиқилади

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий иши бўйича апелляция шикояти Самарқанд вилояти судида кўриб чиқилади. Унинг адвокати ишни кўриб чиқиш жойини ўзгартиришни сўраб, Олий судга ариза киритди.

Блогер Отабек Сатторий 6 ярим йилга қамалди
10 май 2021, 17:53

Блогер Отабек Сатторий 6 ярим йилга қамалди

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. У ЖКнинг иккита моддаси бўйича оқланди, бироқ туҳмат ва товламачилик моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд унга 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Унинг адвокати эса апелляция шикоятини беришини маълум қилди.

Прокурор Отабек Сатторийга 11 йил қамоқ жазоси беришни сўради
5 май 2021, 16:58

Прокурор Отабек Сатторийга 11 йил қамоқ жазоси беришни сўради

Прокурор суддан Отабек Сатторийни бешта бандда айбдор деб топиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Блогер товламачилик ва туҳмат қилишда айбланмоқда. Судланувчининг адвокати Умидбек Давлатовнинг таъкидлашича, айбловда кўрсатилган ҳолатларнинг ҳеч бири ўз исботини топмаган.

Отабек Сатторий ишида жабрланувчи ўз ихтиёри билан арз қилганини айтди
11 март 2021, 17:54

Отабек Сатторий ишида жабрланувчи ўз ихтиёри билан арз қилганини айтди

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга қарши арз қилган деҳқон бозори раҳбари, уни ҳеч ким ариза беришга мажбурламаганлигини ва ўз ихтиёри билан шундай йўл тутганини маълум қилди. Жабрланувчи тасвирга олишда айнан нимадан қўрққани, товламачилик содир бўлишга ундовчи айнан қайси камчилик яширилгани бўйича саволга аниқ жавоб бермади.

Блогер Отабек Сатторийга қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
1 март 2021, 13:03

Блогер Отабек Сатторийга қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси блогер Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини якунлади. Блогерга аввалги айбловга товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш бўйича моддалар билан ҳам

Бош прокуратура блогер Отабек Сатторий иши бўйича қонун бузилмаганини маълум қилди
11 феврал 2021, 13:45

Бош прокуратура блогер Отабек Сатторий иши бўйича қонун бузилмаганини маълум қилди

Бош прокуратура баёнотига кўра, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг иши бўйича қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмади. Бундан ташқари, блогер устидан 7 та ҳолат бўйича мурожаатлар келиб тушгани айтилмоқда.

ИИВ блогер Отабек Сатторий ишини муҳокама қилишда жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирди
11 феврал 2021, 09:58 1

ИИВ блогер Отабек Сатторий ишини муҳокама қилишда жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирди

ИИВ сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг жиноий иши бўйича терговга аралашганлик учун жавобгарлик тўғрисида «ижтимоий тармоқ фаолларини» огоҳлантирди. «Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан юртимиз қонунчилигини ҳурмат қилишларини талаб қиламиз», деди ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов.

Сурхондарёда блогер ҳибсга олинди. Адвокат иш уйдирилган деб ҳисобламоқда
8 феврал 2021, 21:34 3

Сурхондарёда блогер ҳибсга олинди. Адвокат иш уйдирилган деб ҳисобламоқда

Сурхондарё раҳбариятини танқид қилувчи блогер Отабек Сатторий товламачилик йўли билан телефонни қўлга киритганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноий иш қўзғатди. Блогернинг адвокати иш уйдирилган деб ҳисобламоқда. Вазиятга депутат Расул Кушербаев ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси эътибор қаратди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг